
Жанубий Кореянинг «NUGA MEDICAL» компанияси дунёдаги илғор технологияларни қадимий усуллар билан уйғунлаштирган ҳолда, шифокор ёрдамисиз ўзини-ўзи даволаш имкониятини берувчи жиҳозлар ишлаб...
Жанубий Кореянинг «NUGA MEDICAL» компанияси дунёдаги илғор технологияларни қадимий усуллар билан уйғунлаштирган ҳолда, шифокор ёрдамисиз ўзини-ўзи даволаш имкониятини берувчи жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. У ўз маҳсулотларини «NUGA BEST» номи билан тарқатади. Компаниянинг кўп функцияли массаж каравоти кўринишидаги “NM-5000” русумли жиҳози ва юқори самарали бошқа профилактика-соғломлаштириш маҳсулотлари Ўзбекистонга ҳам кириб келган. Бу жиҳозлар тиббиёт соҳасидаги ўзига хос техник янгилик ҳисобланади. Компания маҳсулотларига талаб ва эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Ана шу боис улар тез ва кўплаб миқдорда сотилмоқда. Бу мосламалардан фойдаланиш қонни ва тана органларини тозалаш, асаб тизимини тиклаш, иммунитетни кучайтириш, ёғларни камайтириш, моддалар алмашинувини яхшилаш, умуртқа поғонаси ва эндокрен безларнинг бенуқсон ишлашини таъминлашга хизмат қилади. Шу боис бугунги кунда юртдошларимиз «NUGA BEST» жиҳозларини сотиб олиб, улардан ўзлари ва оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида фойдаланмоқдалар. Сир эмас, биз кўпинча иш кўплигини, молиявий аҳволимиз яхши эмаслигини баҳона қилиб ёки эринчоқлигимиз туфайли ўз соғлиғимизга етарли даражада эътибор бермаймиз. «NUGA MEDICAL» компанияси маҳсулотлари эса бу борада бизнинг коримизга ярайди. Асосан уйда шахсан фойдаланишга мўлжалланган ушбу жиҳозларни касалхона ва клиникаларга, санаторий, дам олиш масканлари, фитнес клублар, гўзаллик салонлари ва ишхоналарга ҳам ўрнатиш мумкин. «NUGA BEST» NM-5000 массаж каравоти инсон соғлиғини сақлашда ўзига хос янгиликдир. У туфайли кўплаб беморлар оғриқли ва сурункали касалликлардан халос бўлишаётгани ҳаммага маълум. Дунёга машҳур шифокорлар ҳам «NUGA BEST» каравоти ҳақида ижобий фикрлар билдиришмоқда. «NUGA BEST» NM-5000дан профессионал тарзда ҳам фойдаланиш мумкин. У таянч-ҳаракат аъзолари (жумладан, умуртқа поғонаси), юрак-қонтомир ва нафас олиш тизимлари, периферик асаб тизими, ҳазм қилиш, сийдик йўллари ва жинсий аъзолар касалликларини даволаш ва профилактика қилиш учун зарур узун тўлқинли инфрақизил нурларни, паст частотадаги импулсларни, доимий магнит майдони ва бошқаларни ўзида жамлаштирган. «NUGA BEST» жиҳозининг иккинчи номи «Уй доктори»дир. У беморларни даволашдан ташқари, касалликларнинг олдини олишда ҳам асқотади. «NUGA BEST»ни ишлатишда қадимий Шарқ табобати усулларидан, табиатда учрайдиган шифобахш ноёб тошлар ва унсурларга асосланган ҳолда организмнинг ички имконияти ва ҳимоя кучларини кучайтириш учун табиатнинг инсон организмига руҳий ва жисмоний таъсир қилиш омилларидан фойдаланилади. «NUGA BEST» ёрдамида соғломлаштириш технологияси умуртқа поғонасини тузатишнинг осон ва хавфсиз усулларидан биридир. «NUGA MEDICAL» компаниясининг вакили Тошкентда очган салонда бу жиҳозлар имкониятларини ўзингиз бемалол бепул синаб кўришингиз мумкин. Сеанс 40 дақиқа давом этади. Қимматбаҳо тошлардан ясалган ғилдиракчалар тананинг орқа қисми бўйлаб ҳаракатланиб, текис ва баландлик бўйича эгиш ҳамда тўғрилаш усулида умуртқа поғонасининг ҳамма қисмларини навбатма-навбат чўзишни амалга оширади. Бир вақтнинг ўзида узун тўлқинли инфрақизил нурлар тафти ёрдамида қаттиқ қиздириш туфайли мушакларнинг бўшашиши беихтиёр қисқариши ва жойидан қўзғалган поғоналарнинг тўғри жойлашиши таъминланади. Поғоналар оралиғидаги дискларнинг озиқланиши яхшиланади, жумладан, поғоналараро ҳосил бўлган чуррани даволаш учун қулайлик туғилади. «NUGA BEST» воситасида умуртқа поғонасини чўзиш асаб тизимидаги нуқсонларни тўғрилайди. Бу ҳар қандай касалликларни даволаш ва олдини олиш имконини беради. Шунингдек, организмнинг касалликларга табиий равишда қаршилик кўрсатиш қобилиятини сақлаб қолишга кўмаклашади. Турманика шолчаси эса оёқларга ижобий таъсир кўрсатиб, қон тизими фаолиятини яхшилайди, организмни тромблардан холи этиб, қон босими касаллигини йўқотади. Компания вакиллиги Тошкент шаҳридаги Нуга Бест кўргазма-савдо залида, халқ таъбири билан айтганда, Меҳр масканида мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Ажойиб тиббий ускуналар имкониятларини бугунги кунгача минглаб мижозлар ўзларида синаб кўрдилар. Кўргазма-савдо залида байрам тадбирлари ҳам бўлиб ўтади. Унда куй-қўшиқлар янграйди, шеърлар ўқилади. Бундан ташқари, турли кўриклар ҳам ўтказилади. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Бу тадбирлар ҳам саломатликни тиклашга ва инсоннинг яшашга иштиёқини кучайтиришга йўналтирилгани билан ажралиб туради. Ушбу савдо-кўргазма залида жорий йилнинг 7 сентябрида навбатдаги акция ўтказилади. У Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 21 йиллигига бағишланади. Меҳмонларга Нуга Бест жиҳозларини хоҳлаган жойларида синаб кўриш имконияти яратилади. Шу кунларда “NM-5000” жиҳозини сотиб олганларга эса турманий билакузуги ва махсус совгалар кушиб берилади. Бундан ташқари, жорий йилнинг 11-13 сентябрь кунлари «Miran Interational Tashkent» меҳмонхонасида (Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 4-уй, Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёнида) 4-халкаро “InterMedPharm 2012” махсус тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтади. «NUGA MEDICAL» компанияси маҳсулотларига қизиққанлар ушбу кўргазмага ташриф буюриб, керакли маълумотлар олишлари ва уларнинг имкониятларини ўзларида синаб кўришлари мумкин. Биз Nuga Best тиббий-массаж жиҳозлари сизга ҳаётдан завқланишда ёрдам беришига ишонган ҳолда, барчангизни кўргазма-савдо залларида кутиб қоламиз. Жиҳозларимиз имкониятлари ва афзалликларини ўзингизда бепул синаб кўришингиз учун имконият яратиб берамиз. Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: (+99898) 362-19-99; 302-92-70. Сайтимиз: nugabest.uz, e-mail: davroninat@mail.ru Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 12-мавзе, Ширин кўчаси, 54-“А” уй. «NUGA BEST» компаниясининг Ўзбекистондаги маъсул вакили. SOG`LIQ, MUHABBAT, XIZMAT Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 21 йиллиги байрами билан қутлаймиз! Барчангизга соғлиқ ва муҳаббат тилаб, ҳамиша хизматингизга тайёр эканлигимизни эслатамиз.
Дунёда шов-шувга олиб келган янгилик бизга хам етиб келди! Албатта, кўпчилик одамлар ўз соғлиқлари ҳақида ўйлайдилар. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам кўплаб касалликларнинг келиб чиқиши умуртқа пағонасига боғлиқ эканлигидан хабардор эмас. Умуртқа поғонаси одамнинг жуда муҳим органларига бевосита таъсир ўтказади. Шикастланган умуртқа билан ҳаётдан завқланиш қийин. Умуртқа пағонаси асаб тизими билан бевосита боғлиқ. Асаб тизими шундай жойлашганки, у умуртқа поғонаси бўйлаб бошқа, деярли хамма органларга етиб боради. Умуртқа поғонаси соғ бўлмаса, бошқа ички аъзолар ҳам шикастланади. У астойдил эътибор ва кузатувни талаб қилади. Умуртқалар орасида жойлашган дискларнинг сиқилишига йўл қўйиб бўлмайди. Хўш, шундай ҳолат юз берса нима қилиш керак? Кимга мурожаат қилган маъқул? Жанубий Кореянинг «NUGA MEDICAL» компанияси бундай ҳолатга дуч келган одамлар учун ажойиб йўлни таклиф қилади. Бу компания йирик медицина жиҳозлари ишлаб чиқувчи компания булиб, дунёда ўз маҳсулотларини «NUGA BEST» номи билан таркатади. Одамлар соғлиғига хизмат қилишни мақсад қилган бу ёш, инновацион компания дунёдаги илғор технологияларни қадимий усуллар билан уйғунлаштирган ҳолда жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бугун «NUGA MEDICAL» компаниясининг жиҳозлари жаҳоннинг саксондан ортик давлатларда харидорларига эга. Компания халкаро сертификатларга эга булган, ўз маҳсулотлари устидаги илмий изланишларни давом эттириб, уларни яна ҳам замонавийлаштиришга интиляпти. «NUGA BEST» компанияси соғломлаштиришнинг турли усулларини ўзида уйғунлаштира олган, кўп функцияли NM-5000 массаж каравоти кўринишидаги жихози ва бошка эффектив профилактик-согломлаштириш маҳсулотлари билан ўзбек бозорига кириб келди. Бу жиҳозлар тикланиш тиббиёти соҳасидаги янгилик ҳисобланади. Бир жиҳозларда организмга таъсир қилишнинг турли усулларини уйғунлаштира олинганлиги, қуйидаги кенг спектрдаги касалликларни профилактика қилиш ва соғломлаштириш бўйича самарали тадбирлар ўтказиш имконини беради: — таянч-ҳаракат аппарати (умуртқа поғонаси касалликлари); — юрак-қон томирлари тизими; — нейроген ва қон томирларидан келиб чиқувчи трофик касалликлар; — стресс ҳолатида (асаб чарчаши) периферик асаб тизими (радикулитлар); — сурункали чарчаш ва жисмоний ҳолдан тойиш; — умумий вазн назорати ва ёғ қатламларига танловли таъсир ўтказиш; — ўсмирлик ва ўспиринлик ёшларида қаддини тўғирлаш; — гинекология, урология ва бошкалар. «NUGA BEST» NM-5000 массаж каравоти – инсон соғлигини сақлашдаги янгиликдир. Шу каравот туфайли бемордаги етарли даражада кучли ва узоқ давом этган касалликлар чекинаётганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Жуда машҳур докторлар «NUGA BEST» каравоти ҳақида ижобий фикрлар билдиришмоқда. Хўш, нима учун ушбу жихознинг шуҳрати кенг ёйилмоқда? Жавоб жуда оддий. Бугунги кунда, яъни экологик огир, асаб таранг, химик токсин ва огир металлар организмга кенг сингиб кетаётган пайтда, инсоннинг умумий холати – модда алмашувини, кон ва умуман организм тозаланишини, асаб тикланишини, иммунитет кучайишини, умуртка жойига келишини таъминлаб берувчи жихозларга таълаб ошиб бормокда. Бундай натижага эришиш учун NM-5000нинг ички қисмига қимматбаҳо нефрит тошли ғилдираклардан ясалган аравача жойлашган. Иккинчи кисмига эса, компания олимлари яратган турманий керамикасидан шолча урнатилган. Аравача у ёқдан бу ёққа ҳаракат қилиб, погонани тугирлабгина қолмай, атайин умуртқа поғонасининг аниқ бўлимларида тўхтайди. Бунда биологик актив ҳудудларнинг керакли даражада қизишига шароит яратилиши муҳим ва зарур. Сезилмаган тарзда умуртқа поғонасида чўзилиш содир бўлади. Нефритли ғилдираклар массажи вақтида тананинг куп қисмидаги турли касалликлар ўз шифосини топади. Узун тўлқинли инфрақизил нурланиш умуртқа поғонасини соғлом қилади. Ҳарорат қанчалик баланд бўлса, қон айланиши ҳам шунчалик кучли бўлади, органларга кислород ва озика етказилиши янада яхшиланади. Бунинг натижасида танада тозаланиш жараёни бошланади. Одатда сеанс тахминан 40 дақиқани ташкил қилади. Бемор канчалик куп ва аник диагноз буйича сеанс олса яхши натижага эришилади. Чунки организмни тиклаш аниқ белгиланган вақтни талаб қилади. Нефрит тоши тарқатган иссиқликни тана яхши қабул қилади. Унинг соғлиққа таъсири самарали бўлиб, тарқатган иссиқликни ўз қорнида боласини иситаётган она иссиқлиги билан солиштириш мумкин. Бизнинг организмимиз учун шундай иссиқлик муҳим. Айнан шундай инфрақизил узун тўлқинли нурланиш ўзини соғламлаштириш таъсирини ўтказган ҳолда, организмнинг энг чуқур жойлашган қисмларини қиздириши мумкин. Шунинг учун уқалаш ғилдиракларини ва бошка жихозларни ясашда ҳомашё сифатида нефритдан ташкари, қимматбаҳо турманий тошидан ва олтиндан киммат германий элементидан фойдаланилган. Турмалин доимий электр қувватига эга бўлишдан ташқари, инфрақизил нурлар, салбий ионлар тарқатиш ва паст частотали магнит майдони хосил килиш хусусиятига эга. «NUGA BEST» NM-5000 нафакат персонал жиҳоз бўлиб, ундан профессионал тарзда хам фойдаланилади. У таянч-ҳаракат аппарати (жумладан, умуртқа поғонаси касалликлари), юрак-қонтомир ва нафас олиш тизимлари, периферик асаб тиззими, ҳазм қилиш, сийдик-жинсий йўналишдаги касалликларни релаксациялаш, соғломлаштириш, профилактика ва даволаш мақсадида узун тўлқинли инфрақизил нурларни, паст частотадаги импулсли токларни, доимий магнит майдони ва бошка методларни узида бирлаштиради. «NUGA BEST» жиҳозининг иккинчи номи бежизга «Уй Доктори» эмас. У нафакат касалларни тузатиш, балки профилактика вазифасини бажаради. Ёшлар, хаттоки чакалокларни соглом усишига ёрдам беради. Уй шароитидан ташкари, ташкилотлар ва корхоналарнинг дам олиш хоналарида, фитнес клубларда, тренажер залларда, спорт-соғломлаштириш мажмуаларида, гўзаллик салонларида ўрнатилган ҳолда, фойдаланиш учун мўлжалланган. «NUGA BEST» жиҳозининг ишлашида қадимий шарқ тиббиётининг принципларига асосланган ҳолда, организмнинг ички имконияти ва ҳимоя кучларини кўтариш учун табиатнинг инсон организмига табиий ва жисмоний таъсир қилиш факторларидан фойдаланилади. «NUGA BEST» NM-5000 жиҳозидан танани ҳар-хил жойлаштирган ҳолда фойдаланиш мумкин. Дейлик, сиз сеансни китоб ўқиш ёки телекўрсатувларни кўриш билан олмоқчи бўлсангиз, асосий матни 30 даража бурчакка кўтаринг. Оёқни тираш учун қўшимча матни ҳам кўтаришингиз мумкин. «NUGA BEST»дан фойдаланган ҳолдаги соғломлаштириш технологияси умуртқа поғонасини коррекция қилишнинг енгил ва хавфсиз усулларидан биридир. Корея методикаси буйича, «NUGA MEDICAL» компаниясининг вакили очган Тошкентдаги салонда бу жихозларнинг имкониятларини узингизда бепул синаб куришингиз мумкин. Сеанс 40 дакика булиб, нефрит ғилдиракчалари орқа тана бўйлаб ҳаракат қилиб, текис ва «баландлик бўйлаб» буклаш ва тўғирлашни эслатган ҳолда умуртқа поғонасини ҳамма бўлимларини кетма-кет чўзишни амалга оширади. Бир вақтда нефритнинг инфрақизил иссиқлиги орқали чуқур қизитиш, мушаклар спазми ва жойидан қўзғалган поғоналарнинг тўғри жойлашишини самарали тиклайди. Поғоналар ўртасидаги дискларнинг озиқланишини яхшилаш ва уларни, шу жумладан поғоналар орасидаги грижа борлигида, тикланиши учун идеал шароит яратиб бериш бундай технологиялардаги қимматли ҳолатлардан биридир. «NUGA BEST»нинг умуртқа поғонасини чўзиш хусусияти, асаб тизими ишлашидаги оғишларни тўғрилайди. Бу нафақат ҳар қандай касалликларни даволашга, шунингдек, уларнинг кўпчилигининг олдини олишга имкон беради. «NUGA BEST» организмнинг ҳар қандай касалликларга табиий қаршилик кўрсатиш хусусиятини сақлаб туришга ёрдам беради. Шу пайтни узида турманика шолчаси оёк оркали кон тизимини тозалайди ва тромбларни йукотади. Сизга доимо кургазма-савдо залимизда бепул узингизда синаб куриш имкониятини яратиб берамиз. Биз Сизга Nuga Best тиббий-массаж жиҳозлари ҳаётдан завқланишга ёрдам беришига ишонган ҳолда, кўргазма-савдо залларида кутиб қоламиз! Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонларга қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин: (+99898) 362-19-99; (+99897) 335-99-11. Бизнинг сайтимиз: nugabest.uz, e-mail: davroninat@mail.ru Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 12-мавзе, Ширин кўчаси, 54 “А” уй. «NUGA BEST» компаниясининг Узбекистондаги маъсул вакили. SOG`LIK, MUHABBAT, XIZMAT
NUGA BEST NM-5000 Plus қандай ёрдам беради.
01.04.2010
Nuga Best NM-5000 Plus термотерапевтик массажер-стимулятори – персонал жиҳоз бўлиб, шахсий фойдаланилади. У таянч-ҳаракат аппарати (шу жумладаан умуртқа поғонаси касалликлари), юрак-қонтомирлари ва нафас олиш системалари, периферик асаб системаси, хазм қилиш, сийдик-жинсий йўналишдаги касалликларни релаксациялаш, соғломлаштириш, профилактика ва даволаш мақсадида узун тўлқинли инфрақизил нурларни, паст частотадаги импулсли токларни, доимий магнит майдонини бирлаштиради. Nuga Best жиҳози профессионал даволаш корхоналаридан ташкари, уй шароитида, ташкилотларнинг дам олиш хоналарида, фитнес - клубларда, тренажер залларида, спорт-соғломлаштириш комплексларида, гўзаллик салонларида, соғломлаштириш-профилактик муассасаларида ўрнатилган ҳолда, шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган. Nuga Best жиҳозининг ишлашида қадимий шарқ тиббиётининг принципларига асосланган ҳолда, организмнинг ички ҳимоя кучларини кўтариш учун табиатнинг инсон организмига табиий ва жисмоний таъсир қилиш факторларидан фойдаланилади. Nuga Bestдан фойдаланган ҳолдаги соғломлаштириш технологияси умуртқа поғонасини коррекция қилишнинг енгил ва хавфсиз усулларидан биридир. Олдинги NM-5000 кроват-массажерининг ички нефритли ғилдиракчалари (проектори), бугунги кунда бутун дунёни, шу жумладан кўпчилик Ўзбекистон аҳолисини ўз имкониятлари билан ҳайратда қолдираётган турманий керамикасига алмаштирилди. Проектор орқа тана бўйлаб ҳаракат қилиб, текис ва «баландлик бўйлаб» буклаш ва тўғирлашни эслатган ҳолда умуртқа поғонасини ҳамма бўлимларини кетма-кет чўзишни амалга оширади. Бир вақтда нефритнинг инфрақизил иссиқлиги орқали чуқур қизитиш, мушаклар спазми ва жойидан қўзғалган поғоналарнинг тўғри жойлашишини эффектив равишда тиклайди. Поғоналар ўртасидаги дискларнинг озиқланишини яхшилаш ва уларни, шу жумладан поғоналар орасидаги грижа борлигида, тикланиши учун идеал шароит яратиб бериш бундай технологиялардаги қимматли ҳолатлардан (момент) биридир. Nuga Bestнинг умуртқа поғонасини чўзиш ҳусусияти, асаб системасини ишлашидаги оғишларни тўғрилайди. Бу нафақат ҳар қандай касалликларни даволашга, шунингдек уларнинг кўпчилигини олдини олишга имкон беради. Nuga Best организмнинг ҳар қандай касалликларга табиий қаршилик кўрсатиш ҳусусятини сақлаб туришга ёрдам беради. Узун тўлқинли инфрақизил нурлар Медикларнинг аниқлашича, айни инфрақизил нурлар одам организмига энг кўп фойдали таъсир кўрсатиш кучига эга. Спектрнинг бу қисмини «Ҳаёт нурлари» (Vital Rays) деб аташган, чунки тикланиш, иссиқликка ва кучга (энергия) тўйиш учун айнан уларга бизнинг организмимиз баҳорда чанқоқ. Nuga Best – «Ҳаёт нурларининг» бетакрор манбаидир. Нефрит ва турманийдан ташкил топган биокерамика қизиганида, «болани тинчлатаётган она қўли» иссиқлиги каби ўзидан иссиқлик ажратади (6-14 мкм). Биз ҳаётимизда қўл тегизишни (ушлашни) ажойиб кучига неча марта шохид бўлганмиз! «Одам танасини нурланиши» ўрнига – «терапевтик диапозон». Бизнинг танамиз, узун инфрақизил тўлқинлар тарқатиб, ўзининг узун тўлқинли иссиқликка доимий талаби катта. Бундай талаб қондирилмаса организм тез бўшашади, қарийди, умумий ҳолат ёмонлашуви фонида турли касалликлар ривожланади. Инфрақизил нурларни доимий қабул қилиб турилиши танамизни кучга тўлишига ва соғ бўлишига ёрдам беради, шунинг учун инсон интуитив тарзда унинг манбаини қидиради. Уй шароитида фойдаланиш учун мўлжалланган кўп вазифани бажарувчи жиҳоз - NUGA BEST алоҳида ўринга эга. Турманийли ички ва ташки проектор, хамда шу антика куймадан тайёрланган турманийли шолча орқали «Ҳаёт нурларини» (тўлқинларни узунлиги 6-14 мкм) сингдириш (генерация) йўли билан озиқа алмашувини нормага келтириш ва касалликни симптомларини, шу жумладан сабабларини йўқ қилиш, унинг 6 вазифадан бирига киради. Бу нурларнинг ҳусусиятлари: ҳавони иситмаган ҳолда нурлар у орқали ўтади ва нафақат одам териси балки ҳужайраларга ҳаётий зарур реакцияларни киритган ҳолда, чуқур қатламларга сингиб боради. Бу ҳолат «резонансли ютиш» деб аталиб, организмнинг ҳамма турдаги ҳужайраларига ва шу жумладан қонга тегишли. NM-5000 Plus аппарати қуйидаги вазифаларни бажаради: - умуртқа поғонасини чўзиш; - биологик актив нуқталарни қиздириш (куйдириш);- нуқтали уқалаш ёки акупрессура, яъни биологик актив нуқталарни эзиш;- кичик частотадаги импульс токларининг таъсири; - узун тўлқинли инфрақизил нурларнинг таъсири;- доимий магнит майдонлари, аэроионларнинг таъсири ва бошқалар. NUGA BEST АВЗАЛЛИКЛАРИ «Томирларни» даволаш ( Дарахтни томир системаси бўлгани каби одамнинг ҳам ўз «томири» бор). Организмнинг томир системасини 4 бош томирга бўлиш мумкин: асаб, қон томирлари, умуртқа поғонаси ва қувват. 1). Асаб системаси. Асаб системаси – бу маълумотларни одам организмида узатиш тармоғи. Асаблар тананинг ҳамма қисмларидан йиғилган маълумотни мияга етказади. Мия маълумотни ишлаб чиқади ва асаблар орқали организмга қайта буйруқ беради. 2). Қон томирлари. Бизнинг танамиздаги ҳамма қон томирларининг узунлиги тахминан 124000кмни ташкил қилади. Қон томирлари – бу бизнинг организмимизнинг транспорт системаси. Томирлар озиқа моддаларини, гормонлар ва кислородни организмимизда 100 триллионтача бўлган ҳужайраларга етказиб беради ва карбонат ангидрид (угленордон) газларни чиқаради. 3). Умуртқа поғонаси. Умуртқа поғонаси бизнинг организмимизда таянч вазифасини бажариб, ундан давом этувчи асабларни ҳимоя қилади. 4). Қувват. Оддий сўзлар билан айтганда – бу тирик организмни ҳаракатга келтирувчи куч. Как помогает NUGA BEST NM-5000 Plus Nuga Best NM-5000 - уникальное соединение принципов древневосточной медицины с технологией западной медицины. Древние китайцы говорили: «Все болезни идут от позвоночника». С давних времён многое изменилось, но позвоночник по-прежнему является одной из самых важных и уязвимых областей человеческого тела. Только один из 160 человек среднефизического развития имеет достаточно гибкий позвоночник. Мало кому в современной жизни удалось избежать проблем, связанных с позвоночником. Большинство людей ведут неподвижный образ жизни. Всё начинается ещё в детстве. Десять лет, проведенные за партой закладывают корни будущих проблем, а затем институт, потом работа - и всё это преимущественно сидячий образ жизни, отсутствие достаточной физической нагрузки. Предлагаем Вам обновленное автоматизированное массажное оборудование НУГА БЕСТ Plus. Для работы с оборудованием не требуется специалист. Вы можете установить НУГА БЕСТ дома, в офисе, в медицинском центре, в салоне красоты в фитнес зале и тд. Кровать-массажер Nuga Best NM-5000 позволяет проводить профилактику и оздоровление по широкому спектру заболеваний: • опорно-двигательного аппарата (заболевания позвоночника) • сердечнососудистой системы • трофических расстройств нейрогенного и сосудистого происхождения • коррекция осанки в подростковом и юношеском возрасте • периферической нервной системы (радикулиты) • ситуационных стрессовых ситуаций (нервного переутомления) • синдромом хронической усталости и физического переутомления • иммунной системы, метеочувствительность • контроль общего веса тела и избирательное воздействие на жировые отложения • в гинекологии и урологии. Массажер Nuga Best был признан ведущими специалистами как эффективное средство для лечения больных с различными заболеваниями: восстановление функций позвоночника, в том числе гибкости позвоночника, заболеваний сердечнососудистой системы, сахарного диабета, заболеваний щитовидной железы, патологии желудочно-кишечного тракта, патологии почек, бронхиальной астмы, варикозного расширения вен, геморроя, женских болезней (мастопатии, миомы), псориазов, нейродермитов, простатита. Расщепление жиров с помощью низкочастотного пояса Nuga. Кровать массажер NM-5000 Plus выполняет основные 6 функций: • Вытяжение позвоночника; • Прогревание (прижигание) биологически активных точек; • Точечный массаж или акупрессура; • Воздействие длинноволновых инфракрасных лучей; • Воздействие Постоянного магнитного поля и аэрофонов. Инфракрасное излучение – это действующий на человеческий организм фактор окружающей среды. Его действие обусловлено тепловым эффектом. Повышение температуры в результате поглощения тканями инфракрасных лучей вызывает реакции местного (гиперемия, увеличение проницаемости сосудов) и общего характера (интенсификация обмена, терморегуляция и т.д.). Невидимое человеческому глазу, инфракрасное излучение обладает очень сильной тепловой энергией, которая проникает в ткани на глубину до 3-7 сантиметров. При попадании инфракрасных лучей в человеческий организм на химическом уровне в первую очередь реагируют молекулы воды (как известно, человеческое тело на 70% состоит из воды). Эти активизированные молекулы реанимируют клетки и стимулируют кровообращение, что в конечном итоге не может не отразиться на обмене веществ, т.к. улучшается насыщение клеток организма кислородом. Происходит расщепление жиров и понижается уровень кислотности. Инфракрасное излучение нашло широкое применение в медицинской практике, косметологии. Это хороший помощник в поддержании здоровья и хорошего настроения, снятия усталости и сохранения работоспособности и бодрости духа. Другие результаты, достигаемые при помощи инфракрасной терапии: • регуляция кровяного давления за счет регулярной стимуляции кровообращения; • быстрое улучшение кратковременной памяти; • устранение нарушений кровообращения в головном мозге; • эффективное влияние на ткани при лечении, что влечет быстрое выздоровление; • значительное улучшение состояния при резком и хроническом артрите, снижение боли; • снижение синдрома менопауз, вызванных обморожениями, нервозностью и депрессией; • дезодорирующее, очищающее, противоядное воздействие; • стимуляция роста и развития; • поддержание баланса в организме, улучшение обмен веществ; • ДИКЛ способствует регулированию уровня насыщенности организма жидкостью; • способствует освобождению организма от вредных веществ: разрушает вредные металлы, токсины и помогает выводить их из организма; • прекращает распространение вредных микробов и грибков в организме; • способствует выработке в организме гормона мелатонина; • инфракрасные лучи согревают наше тело и помогают поддерживать его температуру.
Ўзбекистонда баҳор ҳукмронлик қилмокда. Навруз келди! Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги Нуга Бест савдо-кўргазма залида, яъни ҳалқ тили билан айтганда Меҳр Масканида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу залга бир маротаба келган одам албатта яна бир бор қайтиб келади. Буни доимо вақт кўрсатиб туради. Бугунги кунга келиб Меҳр Масканига минглаб одамлар ташриф буюрган. Бундай байрам кунларида ушбу залга анчадан бери қатнаб, кўпчилик билан яқин, ҳаттоки қариндош бўлиб қолган ва кўп вилоятларда дўст ортириб олганлар учрашадилар. Бир сўз билан айтганда улар Нуга Бест катта оиласи аъзолари. Нуга Бест савдо кўргазма залига эрталабдан баҳорий кайфият билан мижозлар ташриф буюра бошладилар. Ушбу залга илк маротаба келганларни, одамларнинг хурсандчилик кайфияти билан гулдасталар, ҳар-хил таъомлар ва ширинликлар кўтариб кириб келишлари ҳайратга соларди.
Байрам дастурини кичкинтойлар бошлаб бердилар. Улар ҳаммани баҳорга, оналарга, бахтли болаликка ва бошқаларга бағишланган ўз шъерлари билан ҳаммани хушнуд қилдилар. Ўз сўзларини «тасдиқлаш» мақсадида ўйинга ҳам тушиб бердилар. Бу анъанани давом этириб, катталар ҳам ўз чиқишларидан, яъни шъер ёки тилаклар ва ҳаммага байрам табрик сўзларидан сўнг ўзларини рақсга тушиш қобилияиларини намойиш килиш имкониятига эга бўлдилар. Ўзларининг Меҳр Маскани ходимлари номига ҳам жуда кўп миннатдорлик сўзлари ва яхши тилаклар айтиб ўтилди. Ёзилган катта дастирхон ҳам турли миллий таъомларга тўлди. Уларнинг кўпчилиги ўсимликлардан, аниқроғи кўкатлардан, қадимий рецепт бўйича тайёрланган. Баҳорда кўкатлардан таъомлар тайёрлаш қадимий удумдир. Бу турли усуллар билан тайёрланадиган сомсалар, гуммалар ва бошқа турдаги егуликлардир. Ҳар галгидек, Нуга Бест залидаги фаоллик ташқилотчилар диққатидан четда қолмади. Биринчи учта ғолиб ўринларни эгаллаган пазандаларга ўрнига қараб ўн беш, йигирма кун ва бир ой мобайнида навбатсиз кириш имконияти берилади. Байрам дастурининг асосий қисми деб бемалол келин саломини айтиш мумкин. Бу кўринишни ташриф буюрувчиларнинг ўзлари ташкил қилиб, байрам кунлари, айниқса баҳор фаслида келинларнинг ўз яқинлари, қариндошлари ва бошқа одамларга ҳурмат билдирувчи ўзбек миллий анъаналарини намойиш қилдилар. Келиннинг кўп саломлари Меҳр Маскани ходимлари - раҳбар Даврон Инатов, зал директори Қаҳрамон Шерматов, консультантлар Рохат Тоғаева ва Фурқат Қурбоновларга бағишланди. Шунингдек, волентерлар номини олган ёрдамчилар Гулнора ва Лилияларнинг меҳнатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шуни таъкидлаш керакки, шу куни байрам дастури билан биргаликда залда доимий иш режимида фаолият олиб борилди. Кўпинча байрам кунлари савдо-кўргазма залида акция ўтказилиб, келувчиларга Нуга Бест жиҳозларини хоҳлаган жойларида синаб кўриш имконияти берилади. Бу имкониятдан фойдаланиш учун вақти чекланганлиги ва бошқа сабабларга кўра қатнашни тўхтатиб қўйганлар ҳам келдилар. Бундан ташқари, шу куни Меҳр Маскани фаҳрий «аъзолари» - хизмат кўрсатган театр ва кино артистлари, кинорежиссерлар ва ҳурматли нафақахурлар ҳам келишди. Шунингдек ўз ижодлари билан томошабинларни профессионал артистлар ва миллий фолклер ижрочилари ҳам ҳурсанд қилдилар. Сурхондарё вилоятидан келган Шоберди бахши ўз ижоди орқали қадимий удумлар ва наволарни эслатиб қўйди. Қўшиқчи Бахтигул эса, замонавий ва мумтоз миллий ашулалар ижро этди. Албатта ёндирувчанг рақслар тадбир бошидан охиригача давом этди. Болалардан тортиб қарияларгача, ҳамма рақсга тушди.
Ҳар галгидек келганларнинг ҳаммасида Наврузга бағишланган байрам бўйича катта ва эсдан чиқмас таъсуротлар қолди. Ҳаммани Навруз байрами билан табриклаймиз! Меҳр Маскани - Нуга Бестда учрашгунча!
Анъана бўйича “Nuga Best” савдо-кўргазма залида янги 2020 йилни кириб келишига бағишланган байрам бўлиб ўтди. Бу сафар тадбирга тайёргарлик ва уни ўтказиш асосан Меҳр маскани фаоллари, яъни валантерларга топширилди. Улар байрамгача ўз тайёргарлигини кўрганлар, байрам қизиқ ва эсда қоларлик бўлиши учун қизиқ саҳна кўринишлари, конкурслар, қизиқарли ўйинлар тайёрлашган. Кўпчилик янги йил базмини қизиқиб кутган
Албатта, байрамга келган болалар эътиборсиз қолмади. Байрамга “чақирилган” Қорбобо дарров ҳамма болаларга маскалар тарқатди ва қорқиз билан уларга ҳар-хил қизиқарли ўйинлар ўтказиб бердилар. Албатта болалар шъер ва қўшиқлар айтиб, завқли мусиқаларга ўйнаб беришди. Ўз навбатида Қорбобо ҳаммага тайёрлаб қўйган совғаларини тарқатди, айниқса мусобақада ғолиб бўлган болаларга алоҳида мукофотлар берилди. Ўз навбатида катталар ҳам болалардан қолишмадилар. Улар ҳам табрик сўзларидан бошладилар ва зал анъанаси бўйича рақсга тушдилар. Тадбир давомида, вақти-вақти билан лотерея ўйини бўлиб турди. Бир ойларча олдин, лотерея чипталари тарқатилиши бошланган. Эслатиб ўтамиз лотерея ютиқли бўлиб, албатта қандайдир эсдалик совғаси чиққан. Лекин, жиддий ютиқлар ҳам бор эди. Бу зал раҳбари томонидан қўйилган “Nuga Medical” компанияси маҳсулотлари. Асосий ютуқ Муҳаббат исмли опахонга насб қилди. У бу компания маҳсулотлари билан яхши таниш, чунки шахсий фойдаланишга шолча кўринишидаги NM-80 ускунасини сотиб олган. Компания бижутериясини ютиб олганидан жуда мамнун бўлди.
Столга қўйилган таъомлардан ташқари, компания томонидан тақдим қилинган, уста ошпаз томонидан тайёрланган палов узатилди. Аниқ, ош мазаси ҳаммани оғзида қолди. Қони тўйган меҳмонлар ғам йўқ деб, мазза қилиб рақсга тушдилар. Ўртага тушмаганни ўзи қолмади. Айниқса ўз вақтида, залга касаллиги туфайли қийналиб кириб келган ёши катта одамларни ёш болалардак, хурсандчилик билан ҳаракат қилишларин кўриб ҳайратда қоласан. Конкурслар қизиқ ўтди. Уни ғолибларига совғалар берилди. Албатта асосий конкурс бу “Miss Nuga Best”конкурси. Конкурсда ёш чекланмаган бўлиб, Ҳохлаган аёл ёки қиз бу конкурсда қатнашиши мумкин. Қизиққанлар кўп бўлди лекин, ўн киши танланди. Шартлар – билим, ижод (шеър ва қўшиқ) ва “Подиум”, яъни аёл ўз кўринишига эътибори. Бу конкурс оддий бўлиб, залнинг бир чеккасидан иккинчи чеккасига бориб келиш, юрганда ҳам ўзини соғлом кўринишини кўрсатиб бериш. Конкурс жуда кўнгилли қарсаклар остида ўтди. Ғолибни келган меҳмонлар, яъни тадбир қатнашчилари овоз бериш орқали аниқладилар. Бу номга Умида исмли қизимиз эришди. Унга махсус совға ва залга муолажа олишга бир йил мобайнида навбатсиз кириш иконияти берилди, бошиги малика тожи тақилди. Янги йил тадбири шубҳасиз ҳаммани кўнглида яхши таъсуротлар қолдирди. Ҳаммага соғлиқ тилаб, келаси тадбирларда кутиб қоламиз!
Ўзбекистонда баҳор ҳукмронлик қилмокда. Навруз келди! Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги Нуга Бест савдо-кўргазма залида, яъни ҳалқ тили билан айтганда Меҳр Масканида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу залга бир маротаба келган одам албатта яна бир бор қайтиб келади. Буни доимо вақт кўрсатиб туради. Бугунги кунга келиб Меҳр Масканига минглаб одамлар ташриф буюрган. Бундай байрам кунларида ушбу залга анчадан бери қатнаб, кўпчилик билан яқин, ҳаттоки қариндош бўлиб қолган ва кўп вилоятларда дўст ортириб олганлар учрашадилар. Бир сўз билан айтганда улар Нуга Бест катта оиласи аъзолари. Нуга Бест савдо кўргазма залига эрталабдан баҳорий кайфият билан мижозлар ташриф буюра бошладилар. Ушбу залга илк маротаба келганларни, одамларнинг хурсандчилик кайфияти билан гулдасталар, ҳар-хил таъомлар ва ширинликлар кўтариб кириб келишлари ҳайратга соларди.
Байрам дастурини кичкинтойлар бошлаб бердилар. Улар ҳаммани баҳорга, оналарга, бахтли болаликка ва бошқаларга бағишланган ўз шъерлари билан ҳаммани хушнуд қилдилар. Ўз сўзларини «тасдиқлаш» мақсадида ўйинга ҳам тушиб бердилар. Бу анъанани давом этириб, катталар ҳам ўз чиқишларидан, яъни шъер ёки тилаклар ва ҳаммага байрам табрик сўзларидан сўнг ўзларини рақсга тушиш қобилияиларини намойиш килиш имкониятига эга бўлдилар. Ўзларининг Меҳр Маскани ходимлари номига ҳам жуда кўп миннатдорлик сўзлари ва яхши тилаклар айтиб ўтилди. Ёзилган катта дастирхон ҳам турли миллий таъомларга тўлди. Уларнинг кўпчилиги ўсимликлардан, аниқроғи кўкатлардан, қадимий рецепт бўйича тайёрланган. Баҳорда кўкатлардан таъомлар тайёрлаш қадимий удумдир. Бу турли усуллар билан тайёрланадиган сомсалар, гуммалар ва бошқа турдаги егуликлардир. Ҳар галгидек, Нуга Бест залидаги фаоллик ташқилотчилар диққатидан четда қолмади. Биринчи учта ғолиб ўринларни эгаллаган пазандаларга ўрнига қараб ўн беш, йигирма кун ва бир ой мобайнида навбатсиз кириш имконияти берилади. Байрам дастурининг асосий қисми деб бемалол келин саломини айтиш мумкин. Бу кўринишни ташриф буюрувчиларнинг ўзлари ташкил қилиб, байрам кунлари, айниқса баҳор фаслида келинларнинг ўз яқинлари, қариндошлари ва бошқа одамларга ҳурмат билдирувчи ўзбек миллий анъаналарини намойиш қилдилар. Келиннинг кўп саломлари Меҳр Маскани ходимлари - раҳбар Даврон Инатов, зал директори Қаҳрамон Шерматов, консультантлар Рохат Тоғаева ва Фурқат Қурбоновларга бағишланди. Шунингдек, волентерлар номини олган ёрдамчилар Гулнора ва Лилияларнинг меҳнатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шуни таъкидлаш керакки, шу куни байрам дастури билан биргаликда залда доимий иш режимида фаолият олиб борилди. Кўпинча байрам кунлари савдо-кўргазма залида акция ўтказилиб, келувчиларга Нуга Бест жиҳозларини хоҳлаган жойларида синаб кўриш имконияти берилади. Бу имкониятдан фойдаланиш учун вақти чекланганлиги ва бошқа сабабларга кўра қатнашни тўхтатиб қўйганлар ҳам келдилар. Бундан ташқари, шу куни Меҳр Маскани фаҳрий «аъзолари» - хизмат кўрсатган театр ва кино артистлари, кинорежиссерлар ва ҳурматли нафақахурлар ҳам келишди. Шунингдек ўз ижодлари билан томошабинларни профессионал артистлар ва миллий фолклер ижрочилари ҳам ҳурсанд қилдилар. Сурхондарё вилоятидан келган Шоберди бахши ўз ижоди орқали қадимий удумлар ва наволарни эслатиб қўйди. Қўшиқчи Бахтигул эса, замонавий ва мумтоз миллий ашулалар ижро этди. Албатта ёндирувчанг рақслар тадбир бошидан охиригача давом этди. Болалардан тортиб қарияларгача, ҳамма рақсга тушди.
Ҳар галгидек келганларнинг ҳаммасида Наврузга бағишланган байрам бўйича катта ва эсдан чиқмас таъсуротлар қолди. Ҳаммани Навруз байрами билан табриклаймиз! Меҳр Маскани - Нуга Бестда учрашгунча!
2020 йилнинг 1-март куни Жанубий Кореянинг “NUGA MEDICAL Co.,Ltd компаниясини Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ваколатхонаси очилганлигига 10 йил тўлиши муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Чилонзор туманида жойлашган савдо-кўргазма залида, Нуга Буст “катта оиласи” деб аталувчи жамоа аъзолари йиғилди. Бу кичкина бўлмаган, лекин тез ўтиб кетган давр мобайнида бу оилага минглаб одамлар бирлашди. Очиғини айтиш керак минглаб одамларга хизмат кўрсатиш, кўнглини олиш, озгина бўлса ҳам соғлиғига фойда келтириш осон эмас. Залга меҳр ва шифо излаб, ҳар-хил инсонлар, ҳар-хил дард ва муаммо билан келади. Уларни ҳаммасига ёқадиган қилиб ёрдам кўрсатиш, кўнглига тегмаган ҳолда фойда бериш ҳаммани қўлидан келмайди. Вақт, одамларнинг билдирган фикрлари компания ходимлари уларга юклатилган вазифаларни юқори даражада амалга оширганларини яққол кўрсаткичи. Савдо-кўргазма зали тўғрисида, интернет саҳифаларида, даврий нашрларда ва қолаверса одамлар ўртасида билдирилаётган ижобий фикрлар юқоридаги фикрларни тасдиғи. Ўтган 10 йиллик даврга назар ташласак, Савдо-кўргазма залини Компания Президенти жаноб Чо Сынг Хен очиб берган кундан Нуга Бест залида жуда кўп эсда қоларлик ходиса ва холатлар бўлиб ўтган, кўп инсонлар бу залда ишлаб кетган, кўп инсонларни соғлиги тикланиб, ҳаётида туб ўзгаришлар бўлган ва ҳакозо... Баҳорни илк куни ҳалқ ичида “Меҳр маскани” номи билан танилган савдо-кўргазма залига одамлар йиғила бошладилар. Келаётганлар ичида нафақат пойтахт аҳли, вилоятлардан ҳам меҳмонлар кўп. Ўзбек анъанасига биноан ташриф буюрганлар бўш қўллар билан келишмаган. Кимдир мазали таъом, кимдир пишириқ ёки ичимликлар кўтариб келган. Бир пастда ўрнатилган столлар мазали емишларга тўлди. Нуга Медикал компанияси ускуналари бу алоҳида мавзу, чунки 10 йил мобайнида жуда катта тажриба орттирилди. Ходимларни ўз устида ишлаши, доимо малакасини ошириши залда кўрсатилаётган хизматлар даражасини янада кўтарди. Буни устига Компания томонидан жихозларни доимо янгиланиб бориши, уларни мукаммаллашиши, ҳатто зал шароитида намойиш тартибида ўзида синаб кўриш орқали ҳам жуда ажойиб соғайиш ҳолатларини кузатишга сабаб бўлмоқда. Шу сабабли ва одамларнинг илтимосига биноан, байрам куни ускуналардан фойдаланиш давом эттирилди, хатто қўшимча муолажалар олишга рухсат берилди. Тан олиш керак, ходимларга иш кўпайди, чуни улар усуналарга ҳам, фойдаланувчиларга ҳам қараши керак ва байрам ўтишини ҳам ташкиллаштириши керак. Чуни шу куни ўйинга тушмаган одамни ўзи йўқ эди. Байрамни бошида кириб келаётган Халқаро хотин-қизлар куни ҳам эътиборсиз қолмади. Ҳар-бир кириб келган аёлга гуль тақдим қилинди. Бу эътиборни таъсирини уларнинг табассумидан билса бўлади. Байрам муносабати билан ташкилотчилар ҳар-хил сюрпризлар тайёрлашди, бу гуллар, турли акциялар, яъни ускуналарнинг кўп имкониятлари намойиш қилинди, бу улардан ҳамма, чекланмаган ҳолда уй шароитида фойдалангандай фойдаланиш имкониятлари берилиши. Биз жозибали аёлларни табриклашдан бошладик! Ҳар- бир офисимизга ташриф буюрган аёлга қизил гул тақдим қилинди. Уларнинг қувончли, хушрўй юзларига қараш бизда жуда мамнунлик уйготди ва қадимий ҳалк нақилини эсга туширди. Меҳмонлар, айниқса аёллар ҳам қуруқ қўл билан келмадилар, улар ўзлари тайёрлаган таомлар ва пишириқлар билан келишди, чунки байрам - Нуга Бестни 10 йиллиги. Асосан бу уйда тайёрланган таъомлар. Ҳамма Нуга Бестни, уни ходимларини табриклади! Байрамнинг очилиши компания раҳбарларининг табрик сўзларидан бошланди. Табрик биринчи бўлиб аёлларимизга қаратилди. Бу “Меҳр масканига” келувчилар оддий мижозлар эмас, Нуга Бест катта оиласи аъзолари деб аталадилар. Зал ходимлари ҳам байрам иштирокчиларини табриклашди. Зал ананасига содиқ қолган ҳолда табрикдан сўнг табрикловчилар – байрам иштирокчилари ва компания ходимлари янграган қувноқ куйга ўйинга тушиб беришди. Бу анана ўз вақтида залга келувчилар томонидан мамнуният билан қабул қилиниб, микрофонни қўлига олган ҳар-бир иштирокчи гапидан сўнг ўйнаб бериши лозим. Сўнгра, ҳар бир жойда бўлганидек зални активлари чиқишди. Сўзни, охирига вақтда залда ташкилий ишларда фаоллик кўрсатаётган Лола исмлик опамиз олди. У шу сана, яъни 10 йил мобайнида ҳалққа ҳайрия ташкил қилиб келаётган Нуга Бест компаниясини ваколатхонасини ходимларини, ҳусусан Даврон ва Қаҳрамонни чин кўнгилдан табриклаб, уларга эсталик совғалари – миллий пичоқсозларимиз яратган ноёб асарларни топширди ва бу совғалар, шу залга келиб, соғлиғини тиклаб юрган, барча Нуга Бест оила аъзоларидан эканлигини эслатиб ўтди.
Юқорида таъкидланганидек, байрам муносабати билан акция бўлиб ўтди. Шу акциядан фойдаланиб қолганларга, соғломлаштириш ускуналари ва қўшимча совғалар тантанали берилди.
Сотиб олганлар ҳам байрам муносабати билан табриклар билдириб, чиройли рақсга тушиб бердилар. Бу ускуналарни сотиб олишдан олдин, мижозлар компания ходимлари тавсияси билан, ҳайриядан фойдаланиб, соғлаштириш ускуналарини яхшилаб ўрганиб, ўзларида синаб кўриш имкониятига эгалар. Ҳар куни олиб бориладиган тушунтириш, ўргатиш презинтациялари уларга шу имкониятни беради. Ҳар-бир келган инсон ўзини қизиқтирган шахсий саволларига жавоб олиши мумкин. Бу ускунала давлат томонидан тиббий ускуналар сифатида рўйхатга олинганлиги, уларни чуқур ўрганиш зарурияти борлигини исботлайди. Энди ҳаммани ўз уйида жиддий тиббий муолажалар олиб бориш имконияти бор.
Залда кўп миллат ва элатлар вакиллари келиши инобатга олиниб, турли миллатларга тегишли куй ва қўшиқлар янгради. Ҳар-хил кўринишда рақслар намойиш қилинди ва давлат тилидан тишқари, бошқа тилларда ҳам табриклар янгради. Бундан ташқари, шу куни ҳам ҳамма ташриф буюрганларга Нуга Бест ускуналаридан турли режимларда фойдаланиб кўришга рухсат беилди. Бу N-5 соғломлаштириш кроватига турли кўринишда ётиш, уни қисмларидан, яъни бошқа методикалардан фойдаланиб кўриш имконияти дегани. Бошқа кунлари залда турманий ролларига фақат орқа қисм билан ётиш мумкин, шунингдек миостимуляторни ҳам тананинг ҳохлаган қисмига қўйиш мумкин бўлди – елкага, белга ва тиззага (оддий кунлари фақат қоринга). Байрамга хофизлар ҳам таклиф қилинган бўлиб, турли стилдаги жонли мусиқалар янграрди. Байрам мобайнида, келганлар нафақат юқорида таъкидланган таомлардан, Нуга Бест раҳбари Даврон ака дастирхонга қўйган байрам тортидан ҳам татиб кўриш имкониятига эга бўлдилар.
Қисқаси байрам кутганидан ҳам завқли, хурсандчилик ва яхши кайфият билан ўтди. Миллати, дини, ирқи, терисини рангидан қаттий назар ҳаммага хурсанд бўлди. Ҳамма кетаётганида миннатдорчиликлар билдириб, келасидаги савдо-кўргазма залини фаолиятида мувоффақиятлар тилаб қолдилар. Албатта ҳамма учун зарур бўлган соғлиққа эътиборни кучайтиришни ва уни зўр бўлишини дуо қилдилар. Келажакда ҳам Нуга Бест компаниясини Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўз фаолиятини тўхтатмасдан, ҳалққа ўз хизматини кўрсатишни тиладилар. Ўз ўрнида компания ходимлари ҳам барча ватанимиз фуқароларига узоқ умир тилаб, ўз соғлиқларини асрашларини тилаб қолдилар! Кейинги байрамларда кўришгунча! Азизлар! 1 март 2020 йил
2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Ухан шаҳрига ташриф буюрган Канагава шаҳрининг 30 ёшли фуқароси илк бор коронавирус билан касаллангани тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар берилган эди. Шу сабабли Ухан шаҳрида карантин ҳолати жорий этилган бўлиб, касалликнинг Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Гонконг, Тайван, Макао, Филлипин, Австралия давлатларида хам рўйхатга олинаётганлиги айтилган эди. Кейинчалик, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Хитойда аҳоли ўртасида “Коронавирус” туркумига кирувчи вирус юқиши натижасида келиб чиққан зотилжам (пневмония) касаллиги бутун дунёга тарқалаётганлиги сабабли пандемия эълон қилишга мажбур бўлди. Бугунгача бу дард минглаб одамларни ёстиғини қуритди. Янги вируснинг хусусиятлари ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб лабораторияларида ўрганилмоқда. Олимларнинг изланишлари натижасида касаллик қўзғатувчиси топилган бўлиб, ушбу вирусга “COVID-19” номи берилди. Янги Коронавирус келтириб чиқарган касаллик ҳар-хил ҳайвонлар билан савдо қилувчи Хитой бозорларда тарқалаётгани тахмин қилиниб келмоқда. 2020 йилнинг март ойини охирида, етарли даражада чоралар кўрилмагани сабабли, яъни чет элдан келаётганлар ичида касалликни юқтирганлар борлиги инобатга олиниб. замонавий технологиялар қўлланилмаганлиги сабабли ушбу хасталик Ўзбекистон ҳудудига ҳам кириб келди. Коронавирус ҳақида гапирадиган бўлсак, ушбу вирус ташқи муҳит таъсирига ва зарарсизлантирувчи воситаларга нисбатан чидамли. Ҳозирча ушбу касалликни даволаш учун махсус дори воситалари йўқлиги сабабли, бошқа вирусларга қарши қўлланиладиган воситалардан фойдаланилмоқда. Касаллик хасталанган одамлардан ҳаво-томчи хамда маиший мулоқот йўли билан юқади. Беморга ёрдам кўрсатишда ҳимоя воситаларидан фойдаланмаслик оқибатида шифохона шароитида тиббиёт ходимларига ҳам касалликнинг юқиш ҳолатлари кузатилмоқда. Беморларда умумий ҳолсизлик, тумов, йўтал, бош оғриши, томоқда оғриқ, тана ҳароратининг ортиши, бронхит, зотилжам кузатилмоқда. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, коронавирус келтириб чиқарган касалликнинг грипп касаллигидан фарқи шундаки, ушбу касаллик асоратлар билан ўтиши ва ўлим билан тугаши эҳтимоли юқори, чунки ҳозирги кунда ушбу вирусга қарши одамларда ҳимоя қобилияти (иммунитети) ривожланмаган ва бу ҳолат дунё халқлари ўртасида пандемияга олиб келди. Кеч бўлса ҳам, давлат томонидан, вирусни тарқалишини олдини олиш ва касалланганларга ёрдам бериш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқдаб зарур қонун-қоидалар қабул қилинмоқда. Ўзбекистонда ҳам бошқа давлатлардаги каби, хориждан қайтаётган барча фуқароларни, шу жумладан республикамизга кириб келаётган чет эл фуқароларини чегарани кесиб ўтиш жойлари ва халқаро аэропортлардаги санитария назорати пунктларида тиббий кўрикдан ўтказиш, 14 кун давомида тегишли масканларда, ҳамда доимий яшаш жойларида тиббий кузатувга, карантинга олиш, бошланғич клиник белгилар пайдо бўлган ҳолда эса, зудлик билан даволаш муассасаларида даволаш учун ётқизиш чоралари кўрилмоқда. Тезкорлик билан катта маблағлар эвазига махсус даволаш жойлари тайёрланмоқда. Ушбу тайёрланган муассасаларда барча зарур шароитлар яратилган. Жумладан, ўрин-жойлар, озиқ-овқатлар, зарур дори-дармонлар, диагностика, дезинфекция ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Фуқароларнинг барчаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра 14 кун давомида (касалликнинг яширин даври давомида) лаборатория ва тиббий текширувлардан ўтказилади. Мазкур тадбирларга Соғлиқни сақлаш вазирлигидан соҳанинг еткачи мутахассислари жалб этилган, улар тегишли тартибда касбий тайёргарликдан ўтказилган. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида аҳолига қўлни совунли сув билан ювгандан сўнг спирт билан ишлов беришни, йўталганда ва аксирганда оғиз ва бурунни рўмолча билан ёпишни, шамоллаш белгилари бўлган беморлар билан яқин мулоқотда бўлмаслик, йўтал, иситма, нафас олиш қийинлашганда тезлик билан шифокорга мурожаат этиш лозимлиги тавсия этилмоқда. Бемор уйда аниқланганда, бемор ётган хоналар, фойдаланган жиҳозлар, идиш-товоқлари хлор сақловчи воситалари ёрдамида ёки қайнатиш билан зарарсизлантирилади. Организмнинг инфекцияга қарши курашувчанлигини ошириш мақсадида витамин ва оқсилларга бой бўлган маҳсулотларни, пиёз, саримсоқ, цитрус мевалар, наъматак меваларидан тайёрланган дамламалар истеъмол қилиш лозим. Касаллик юқмаслиги учун, жамоат жойларида докадан тикилган ниқоб ёки бир марталик респираторларни тақиш тавсия этилади. Юқумли касалликларнинг олдини олиш, нафақат тиббиёт ходимларининг вазифаси, балки ўзини, оила-аъзоларини, Ватанимизнинг эртанги келажаги бўлмиш фарзандларимизнинг соғлиғи учун қайғурган барча фуқароларимизнинг шарафли бурчидир. Буни муҳимлигини бугунги кунда коронавирусга қарши вакцина мавжуд эмаслиги ҳам тасдиқлайди. Афсуски амалда айримлар вирусли касалликларини, жумладан коронавирусни антибиотиклар билан даволашга ҳаракат қиладилар. Антибиотиклар вирусларга қарши курашишда самарали эмас. Улардан бактериал инфекцияларни даволашда фойдаланилади. Коронавирусга қарши махсус тиббий препаратлар мавжуд эмас. Фақат касалликнинг айрим белгиларини даволаш мумкин. Демак, шундай мураккаб ҳолатда 2002 йилдан бутун дунё ҳалқларига хизмат кўрсатиб келаётган, ҳалқаро ташкилотлар ва мутахассистлар томонидан тан олинган Жанубий Кореянинг “NUGA MEDICAL Co.,Ltd компанияси ўз ускуналарини таклиф қиламиз. Бу ускуналар персонал жиҳоз бўлиб, шахсий фойдаланилади. Улар таянч-ҳаракат аппарати (шу жумладаан умуртқа поғонаси касалликлари), юрак-қонтомирлари ва нафас олиш системалари, периферик асаб системаси, хазм қилиш, сийдик-жинсий йўналишдаги касалликларни релаксациялаш, соғломлаштириш, профилактика ва даволаш мақсадида яратилган. Ўзида узун тўлқинли инфрақизил нурларни, паст частотадаги импулсли токларни, доимий магнит майдонини бирлаштиради. Nuga Best жиҳозининг ишлашида қадимий шарқ тиббиётининг принципларига асосланган ҳолда, организмнинг ички ҳимоя кучларини кўтариш учун табиатнинг инсон организмига табиий ва жисмоний таъсир қилиш факторларидан фойдаланилади. Медикларнинг аниқлашича, айни инфрақизил нурлар одам организмига энг кўп фойдали таъсир кўрсатиш кучига эга. Турманийдан ташкил топган биокерамика қизиганида, инсон учу зарарсиз бўлган, чуқур сингиб, ўзидан даволаш ҳусусиятига эга бўлган иссиқлик ажратади (6-14 мкм). Узун инфрақизил тўлқинлар тарқатадиган бизнинг танамиз, ушбу узун тўлқинли иссиқликка доимий талаби катта. Бундай талаб қондирилмаса организм тез бўшашади, қарийди, умумий ҳолат ёмонлашуви фонида турли касалликлар ривожланади. Инфрақизил нурларни доимий қабул қилиб турилиши танамизни кучга тўлишига ва соғ бўлишига ёрдам беради, шунинг учун инсон интуитив тарзда унинг манбаини қидиради. Ушбу нурлар озиқа алмашувини нормага келтириш ва касалликни симптомларини, шу жумладан сабабларини йўқ қилиш учун жуда зарур. «NUGA BEST» жиҳозларидан бежизга уйда фойдаланилмайди, чунки соғлиғимизга доимо эътибор бериб турушимиз зарур. Бу ускуналар нафакат касалларни тузатиш, балки профилактика вазифасини бажаради. Ёшлар, хаттоки чакалокларни соглом усишига ёрдам беради. Турманий оёқларга ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, қон тизими фаолиятини яхшилайди, организмни тромблардан холи этиб, қон босими касаллигини йўқотади. Узунтўлқин«NUGA BEST»ли инфрақизил нурларнинг асосий ҳусусияти: улар ҳаво орқали ўтиб, уни қиздирмайди, нафақат тери остига, ҳаттоки хўжайралар ичида ҳаётий зарур бўлган реакцияларни ишга солиб чуқур тўқималарга сингиб боради. Бу “резонансли ютиб юборилиш” деб номланади ва организмнинг ҳамма типдаги хужайраларга, шу жумлада қондагиларга ҳам тегишли. Узунтўлқинли инфрақизил нурларнинг фойдаси: улар организмга иккита асосий ижобий таъсир ўтказади. Биринчиси, организмни касалларга табиий қаршилик кўрсатишни кучайтиришга, иммунитетни кўтаришга асосланган, умумий мустаҳкамлаш ҳусусияти. Иккинчиси, доимий фойдаланиш орқали йўқ бўлиши мумкин бўлган – гипер ёки гипотония, уйўусизлик, ошқозон-хазим бузулиши, бўғинлар касалланиши, бронхитлар, астма, юрак –юрак қонтомир касалликлари, тери касаллари, буйрак етишмовчилиги, семириш, белди оғриқ ва бошқалар билан боғлиқ турли муаммоларга тўғридан-тўғри терапевтик таъсир ўтказиш. Шунинг учун турманий керамикаси ўрнатилган гилам ва шолчалар нафақат уйда, шунингдек соғломлаштириш марказлари ва даволаш ташкилотларида доимий фойдаланишга тўғри келади. Хулоса қилиб айтганда бугун ҳаммани ҳавотирга солаётган пандемия билан курашда «NUGA BEST» ускуналарининг ўрни катта. Ўзингиз ва оилангизни соғлиғини, жумлада иммунитетини кучайтириб короновирусга қарши «NUGA BEST» жиҳозлари билан унумли курашинг!